Хавфли бўлиши мумкин: невролог хуррак отишнинг салбий оқибатлари ҳақида

Невролог-шифокор Михаил Тардов хуррак отишнинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталди. Унинг фикрига кўра, бу айниқса – ҳайдовчилар ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлайдиган кишиларга хавфли бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Хуррак отиш ухлаётган одамнинг ҳам, шеригининг соғлиғига ҳам салбий таъсир қилади, дейди невролог, тиббиёт фанлари номзоди Михаил Тардов.

Уйқусизликни келтириб чиқарадиган маҳсулотлар қайсилиги айтилди

“Хуррак товуши уйқуни бузиши мумкин. Бу етарли даражада дам олмасликка олиб келади, кун давомида уйқучиликни кучайтиради, бу айниқса – ҳайдовчилар ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлайдиган кишиларга хавфли бўлиши мумкин”, - дейди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, айро уйқу муаммони ҳал қилиши мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, хуррак отувчи кишига яқин бўлганлар ўзларининг шерикларида тизимли нафас олиш тизимининг бузилиши - апнеани сезмай қолиши мумкин. Хуррак кўпинча ушбу касалликнинг пайдо бўлиши ҳақида ишора беради, тахминан 25 фоиз одамларда бу касалликнинг аломатлари мавжудлиги гумон қилинади.

Шифокор хуррак отишдан азият чекаётганлар тиббий текширув учун шифокорга мурожаат қилиши керак.