Европада кибер қўшин тузилди

Олтита давлат - Эстония, Польша, Хорватия, Нидерландия, Руминия ва Литва Европа Иттифоқининг кибер қўшинлари тузди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Европанинг олтита давлати Европа Иттифоқининг кибер қўшинларини тузиш ҳақида меморандум имзолади, деб хабар беради Sputnik Литва мамлакат Мудофаа вазирлигига асосан.

Эрдоған Европа иттифоқини миллионлаб қочқинлар ҳақида огоҳлантирди

Уюшмага Эстония, Польша, Хорватия, Нидерландия, Руминия ва Литва кирди. Литва бу уюшмага раҳбарлик қилади.

Иштирокчи давлатлар келишувни 4 март куни Загребда имзоладилар.

Ҳужжатда фуқаро ва ҳарбий мутахассисларнинг халқаро гуруҳи ишлаши кўзда тутилган, улар киберҳудудни кузатиб боради ва кибер ҳужумларга тезкор жавоб қайтаради, тергов ишларини олиб боради ва эҳтимолий ҳодисаларнинг оқибатларини йўқ қилади.

Уюшмада раҳбарлик ротация тамойилига кўра ўзгаради. Яна етти мамлакат - Белгия, Греция, Испания, Италия, Франция, Словения ва Финляндия кузатувчи мақомидага қўшилди.