АҚШ президентлигига номзод синглисини хотини билан адаштириб юборди – видео

АҚШ Демократик партиясидан президентликка эҳтимолий номзод Жо Байден жуда ноқулай вазиятга тушиб қолди.
Sputnik

Номзод Жо Байден сайловчилар олдида чиқиш қила туриб, синглисини рафиқаси сифатида таништириб юборди.

Собиқ АҚШ вице-президенти ўзини йўқотиб қўймади. Аёлларни ўз жойларини алмаштириб, уни чалғитишганини айтиб ҳазил қилди.

Трамп вертолётга чиқишдан олдин рафиқасини “унутди” - видео

Ноқулай вазият муҳрланган кадрлар видео интернет олами бўйлаб тарқалиб кетди.

Фойдаланувчилар турлича муносабат билдиришди: кимдир Байденнинг хотинига эрини қўллаб-қувватлаётгани учун таҳсин ўқиди, яна кимдир номзод 77 ёшдалигини эслатиб, буни кексаликка йўйган.

Сиёсатчи ноқулай вазиятни бартараф этишга ургурмаёқ, яна бир кўнгилсиз ҳолат рўй берди. Саҳнага Байденга қарши бўлган аёл, плакат кўтариб чиқди.