UzAuto Motors вақтинча автомобиль сотишни тўхтади

Компания инвентаризация амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. UzAuto Motors компанияси автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

“UzAuto Motors компанияси инвентаризация амалга оширилиши муносабати билан автомобиллар учун шартнома тузиш ҳамда сотувни вақтинчалик тўхтатади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, компания инвентаризация тугагани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабардор қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors нархларнинг ошгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берган эди. 2020 йилдан бошлаб  “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланиши улар нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.