Маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

Шунингдек, 2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 декабрдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган 2020 йилги Давлат дастури тўғрисидаги фармонда белгиланган.

Ўзбекистонда туҳмат ва ҳақорат учун жазо енгиллаштирилиши мумкин

Фармон билан 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари томонларнинг мурожаати мавжуд бўлгандагина прокурор томонидан суддан талаб қилиб олинади.

2020 йил 1 ноябрга қадар апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинади. 2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади.

Шунингдек, 2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.