ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Террорчилар Идлиб деэскалация ҳудудининг шарқий қисмида кимёвий қурол ишлатиб, провокация уюштиришни режалаштиришганди. Бу ҳақда РИА Новости Суриядаги урушаётган томонларнинг яраштириш маркази (ЦПВС) хабарига таянган ҳолда хабар қилди.
Таъкидланишича, бунинг инкор қилиб бўлмайдиган далиллари бир кун олдин Сурия қўшинлари томонидан “Ҳаят Таҳрир аш-Шом”* гуруҳи жангариларига ҳужум қилганида олинган.
“Сурия ҳукумати кучларининг Серакибнинг ғарбий қисмида ҳаракатланишига халақит бериш ва кейинчалик уларни кимёвий қурол ишлатганликда айблаш мақсадида 2 мартга ўтар кечаси 15 кишигача бўлган бир гуруҳ террорчилар заҳарли кимёвий моддалар билан тўлдирилган идишларни портлатишга уринишди”, - дейилган хабарда.
Суриядаги урушаётган томонларнинг яраштириш маркази (ЦПВС) маълумотларига кўра, жангарилар идишларнинг бирини зичлигини бузган ва кимёвий моддалар сизиб чиқиши содир бўлган.
“Натижада террорчилар ўқ-дориларни портлата олмай ҳамда провокацияни амалга ошира олмай, кучли кимёвий заҳарландилар", - деб қўшимча қилинган хабарда.
Марказда, шунингдек, ҳарбийлар воқеани тасдиқловчи барча маълумотларга эга эканлигини ва яқин келажакда эълон қилинишини таъкидладилар.
Идлибда вазият “Ҳаят Таҳрир аш-Шом”* террорчилари 27 февралда Сурия ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлагандан кейин кескинлашди. Сурия армияси жавоб ўти очди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.