АҚШ ва “Толибон” радикал ҳаракати 29 феврал куни Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади. Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини 135 кун давомида 12 мингдан 8,6 минг кишигача қисқартириш мажбуриятини олади. “Толибон” келгусида зўравонликдан ўзини тийса, америкаликлар 14 ой давомида ўз кучларини ва НАТО кучларини олиб чиқишни давом эттирадилар. “Толибон” ушбу ҳаракатларга жавобан афғон ҳудудидан АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишдан воз кечиши лозим.
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларини ўрганиш Маркази директори Семён Багдасаров АҚШ президенти Дональд Трамп сайловлар арафасида у буюк тинчлик ўрнатувчи эканлигини ва битим тузиш орқали ўз ваъдаларини бажаришини намойиш этишга қарор қилган деб ҳисоблайди.
Экспертнинг фикрига кўра, Дональд Трамп америкаликлар Афғонистондаги ўз вазифаларини ҳал қилиб бўлганлигини кўрсатишга қарор қилган.
“Агар 14 ойдан кейин Америка қўшинлари Афғонистонни тарк этса, унда бир ёки икки йилдан кейин “Толибон” Кобулда бўлади. Улар Афғонистон ҳудудининг 70 фоизини назорат қилмоқдалар”, - деди у Sputnik эфирида.
Унинг фикрича, америкаликларнинг Афғонистон ҳудудида бўлиши аллақачон рамзий аҳамиятга эга ва қўшинларнинг олиб кетилиши толибларга мамлакатнинг қолган қисми - Кобулни назоратга олишга имкон беради.
Трамп Афғонистондан қўшинлар кечиктирилмай олиб чиқилишини маълум қилди
Богдасаров, шунингдек, истило кучлар Афғонистонни тарк этгандан сўнг, толиблар мамлакат ичида қандайдир қаттиқ режим ўрнатиши мумкинлигини тахмин қилди.