Афғонистонда ҳарбийлар 17 нафар “Толибон”* жангариларини йўқ қилишди

Афғон ҳарбийлари бир сутка давомида камида 17 нафар “Толибон”* радикал ҳаракат жангариларини йўқ қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Афғон ҳарбийлари бир сутка давомида камида 17 нафар “Толибон”* радикал ҳаракат жангариларини йўқ қилишди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили Насрат Раҳими маълум қилди.

“Мамлакат хавфсизлик ва мудофаа кучлари ўзини ва халқни ҳимоя қилиш мақсадида “Толибон”*га ҳужум қилди. Бунинг натижасида 17 нафар душман ўлдирилди, 11 нафари эса яраланди”, - дея ёзган Раҳими ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида.

​Шунингдек, у толиблар* тинч аҳолига ҳужум қилишни ва террорчилик актларини уюштиришни бас қилишлари лозимлигини қўшимча қилган.

“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 29 феврал куни Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади. Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини 135 кун давомида 12 мингдан 8,6 минг кишигача қисқартириш мажбуриятини олади. “Толибон”* келгусида зўравонликдан ўзини тийса, америкаликлар 14 ой давомида ўз кучларини ва НАТО кучларини олиб чиқишни давом эттирадилар. “Толибон”* ушбу ҳаракатларга жавобан афғон ҳудудидан АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишдан воз кечиши лозим.

Аммо илгарироқ “Толибон”* жангарилари Афғонистон шимолида ҳужум уюштиргани хабар қилинди. Бунинг оқибатида 20 дан ортиқ ҳарбийлар ҳалок бўлган. Сўнгра АҚШ Қуролли кучлари Афғонистонда "Толибон"* ҳаракати жангариларига 11 кун ичида биринчи марта авиазарба берганини хабар қилди.

* Россияда ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.