ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. АҚШ Қуролли кучлари Афғонистонда "Толибон" ҳаракати жангариларига 11 кун ичида биринчи марта авиазарба берди.
АҚШ Қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили полковник Сонни Леггетт Twitter’да ёзишича, Қўшма Штатлар жангариларга қарши ўзи ҳимоя қилиш мақсадида ҳаво ҳужумини амалга оширди, чунки улар Гилманд вилоятидаги Наҳр-е-Сараж округида афғон қуролли кучларига қарашли НЎЖга фаол ҳужум қилмоқдалар.
“Бу ҳужумни барбод қилиш чиқариш учун мудофаа зарбаси бўлди. Бу 11 кун ичида “Толибон”га биринчи ҳужум эди”, - деди у.
АҚШ ҳарбий амалдорининг сўзларига кўра, “Толибон” раҳбарлари зўравонлик кўламини камайтиришга ваъда берганига эътибор қаратди.
Сонни Леггетт “Толибон”ни кераксиз ҳужумларни тўхтатишга ва мажбуриятларни бажаришга чақирди. Акс ҳолда, унинг баёнотига кўра, АҚШ қуролли кучлари иттифоқчиларини ҳимоя қилишни давом этади.
* Россияда ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.