Жириновский коронавирус ҳақидаги ёлғон хабар учун ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди

ЛДПР етакчиси Россияда коронавирус ҳақидаги ёлғон хабар тарқатганлар учун вақтинча ўлим жазосини жорий этиш таклифини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатаётганлар учун қатъий чоралар жорий этишни таклиф қилди.

XXI аср вабоси: ўлмасак нима бўлади

“Мамлакатда ваҳима уйғотадиган нотўғри хабарлар бўлмаслиги учун коронавирусга нисбатан сохта хабар тарқатганлик учун вақтинчалик ўлим жазосини жорий этиш керак”, - дея Жириновский сўзларидан келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, қатъий чоралар лозим, улар эса йўқ.

COVID-19

2020 йилнинг 3 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 90 926 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирус 64 мамлакатда қайд этилган. Хитойдан кейин Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эронда вируснинг авж олиши кузатилмоқда. Мазкур касалликдан 3124 киши вафот этган ва 47 871 нафари эса тузалиб кетган.