ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Ўзбекистонда феврал ойида энг кўп ҳақ тўланадиган касб соҳалари анъанавий тарзда "Олий менежмент" ва "Ахборот технологиялари, интернет, телеком" эканлиги маълум бўлди. HeadHunter хабарига асосан.
Энг оммабоп маош – 2 599 900 сўмдан бошланади.
Таҳлилларга кўра, автобизнесда энг юқори иш ҳақи 5 981 361, маъмурий ходимлар 5 981 361, банклар 10 420 049, хавфсизлик 9 470 548, бухгалтерия ҳисоби 9 968 983, юқори бошқарув 18 896 000, давлат хизмати 7 578 292, хом ашё ишлаб чиқариш - 9 968 983, уй ишчилари - 4 949 000, санъат ва масс-медиа - 8 430 834, тиббиёт - 9 472 810, реклама - 7 975 810, фан ва таълим - 9 968 983, қурилиш ва кўчмас мулк - 9 472 810 .
Энг кам ҳақ тўланадиган касблар - туризм, меҳмонхоналар, ресторан – энг кўпи 5 981 361 ва энг кам 89 789 сўм. Бундан ташқари, ишчилар ходимлар энг ўпи 4 949 000, ва бошланғич 996 870 сўм ташкил қилмоқда.