Сергелида маст ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, иккита автомобиль билан тўқнашди

ЙТҲ натижасида “Кобалт” ҳайдовчиси ва 29 ёшли пиёдалар тан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Маст ҳайдовчи Сергели туманида пиёдани уриб юбориб, иккита автомобиль билан тўқнашди. Бу ҳақда Тошкен шаҳар ИИББ хабар қилди.

Ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ инспекторларидан бири касалхонага ётқизилди

24 февраль куни соат 22.40 да Сергели тумани Лутфикор кўчасида маст “Матиз” автомобиль ҳайдовчиси 49 ёшли А.Т. йўл четида турган пиёдани уриб юборган.

Сўнгра 27 ёшли Р.Э.нинг “Кобалт” ва 29 ёшли Икром Х.нинг “Спарк” автомобили билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида “Кобальт” автомобили ҳайдовчиси ва 29 ёшли пиёда Н.С.лар тан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилишди.