Олимлар COVID-19 яқин қариндоши бўлган вирусни аниқлашди

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда коронавирусларнинг 39 та тури мавжудлиги тан олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Коронавируслар бўйича халқаро тадқиқот гуруҳи Москва давлат университети (МГУ) профессори Александра Горбаленя иштирокида 2019-nCoV номли вирус таснифи натижаларини эълон қилди. У SARS-CoVнинг яқин қариндоши деб тан олинган. Бу ҳақда Москва давлат университети матбуот хизмати хабар қилди.

Илк бор коронавирус юққан ўпканинг сурати кўрсатилди - фото

Маълум қилинишича, янги коронавирусларни таснифлаш амалиёти уларнинг маълум бўлган коронавируслар билан генетик қариндошлик даражасини баҳолашга асосланади. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда коронавирусларнинг 39 та тури мавжудлиги тан олинган.

“Янги коронавирус SARS-CoV ва бу турдаги бошқа вируслар билан махсус яқинлик асосида SARS-CoV-2 номини олди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу тур ўзини номини 2002-2003 йилларда SARS-CoV респитор касаллигининг авж олишига жавобгар бўлган асосчи вирус номидан олган.