Экспертнинг сўзларига кўра, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида, жумладан, "Толибон" билан музокаралар олиб боришда Тошкентнинг воситачилиги, умуман олганда ижобий ҳолатдир, бироқ Ўзбекистон юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ёдда тутиши ва баҳолаши керак.
"Сир эмаски, ўз вақтида Ўзбекистон фуқароларини ўз ичига олган террорчи гуруҳлар ҳам "Толибон"* сафига қўшилган. Хусусан, "Ўзбекистон Исломий ҳаракати"* етакчилари Тоҳир Йўлдошев ва Жума Намангоний ўша пайтда Усама бин Ладен ва Мулла Умар билан учрашишган. Агар пуштунларнинг мафкураси ва фалсафасида шимол томонга юриш уюштириш ва янги ҳудудларни забт этиш мақсади бўлмаса, у бошқа гуруҳлар бундай ният йўқ деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Ҳатто келишувларга эришилган тақдирда ҳам, улар низонинг барча томонлари томонидан амалга оширилиши аниқ эмас", - деб таъкидлайди Михайлов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Республика Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва "Толибон"* вакиллари ўртасида битимларни имзолаш маросимида иштирок этди, шу билан бирга, толиблар Тошкентнинг афғон можаросини ҳал қилишдаги муҳим ролини таъкидлади.
Ўзбекистон бошидан Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлган. 2018 йил март ойида Тошкентда Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони барча қарама-қарши кучларнинг музокаралари учун майдон вазифаси сифатида таклиф қилди.
* Ўзбекистон, РФ ва бир қатор бошқа давлатларда террорчилик ҳаракат ва уюшмалар деб тан олинган.