Натижада Туркия армиясининг 34 аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди. Россия томони Сурия кучлари томонидан ўқ отилишини тўхтатиш, ҳалок бўлган ва ярадорларни хавфсиз эвакуация қилиш чораларини кўриш бўйича чораларни кўрди. Вазирликда Россия авиацияси бу ҳудудда қўлланилмагани таъкидланди.
Туркия президенти Тойиб Эрдоған Европа иттифоқини яқинда унинг чегарасига миллионлаб қочқинлар келиши ҳақида огоҳлантирди.
Туркия президенти администрацияси маълум қилишича, Туркия етакчиси 5 март куни Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатлар раҳбарлари Москвада бўлиб ўтадиган йиғилишда Сурияга оид Сочи келишувлари қандай амалга оширилаётганини муҳокама қилишини айтди.
Идлиб вилоятида тасвирга олинган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.