Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар беш ҳафтадан буён арзонлашмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан  3 мартдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси кетма-кет бешинчи ҳафта пасайишда давом этмоқда. Бу ҳафта 12,44 сўмга арзонлашиб, 9 513,84 сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна тушди

Еврода кескин кўтарилиш кузатилди. Бирданига 159,66 сўмга қимматлашиб, 10 489,01 сўмни ташкил қилди.

Рубль ҳам 6,97 сўмга арзонлашган. Бу ҳафта унинг курси 141,85 cўмни ташкил қилди.