Германиялик вазир COVID-19 туфайли Меркель билан қўл бериб кўришишдан бош тортди

Германия ташқи ишлар вазири Хорст Зеехофер коронавирус билан боғлиқ вазият боис қўл бериб кўришишдан воз кечган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Германия ташқи ишлар вазири Хорст Зеехофер коронавирус билан боғлиқ вазият боис мамлакат канцлери Ангела Меркель билан қўл бериш кўришишдан бош тортди. Бу ҳақда Bild таблоиди хабар қилди

Берлинда мигрантлар бирлашмалари вакиллари билан учрашув вақтида Меркель Зеехофернинг олдига келиб, саломлашиш мақсадида қўлини узатади. Бироқ вазир уни қўлини сиқиб кўришишдан бош тортади. Меркель буни ҳазил билан қабул қилади ва иккила қўлини кўтариб, кафтларини Зеехоферга кўрсатади. Натижада иккаласи кулиб юборади.

​Аввалроқ Германия ОАВлари Зеехофер яқинда коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб қўл бериб кўришишдан воз кечганини хабар қилганди.

“Қўл бериб кўришишнинг вақти эмас”: коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак

Германияда янги коронавирус билан касалланишнинг 150 та ҳолати тасдиқланган.