Ўзбекистонга 2-3 март кунлари Хитой делегацияси ташриф буюради

Бўлажак музокараларда олий ва юқори даражалардаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонга Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация ташриф буюради. 

Си Цзиньпинь Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

ТИВ матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ташриф 2-3 март кунлари амалга оширилади.

Таъкидланишича, бўлажак музокараларда олий ва юқори даражалардаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш муҳокама қилинади.