Қорақалпоғистонда хотинини ёнини олган эркак қўшнисини кетмон билан урди

Беруний туманида келин ва қайнона қўшни аёл билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида аёлнинг эри 28 ёшли Г.Б.нинг бошига кетмон билан урган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Қорақалпоғистонда хотинини ёнини олган эркак қўшнисини кетмон билан уриб, жароҳат етказди.

Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 25 февраль куни Беруний туманидаги “Тинчлик” овулида содир бўлган.  28 ёшли Г.Б. ва унинг қайнонаси 56 ёшли Г.Ш. қўшниси 36 ёшли Х.Д. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Жанжал вақтида Х.Д.нинг эри И.С. хотинини ёнини олиш мақсадида қўшниси Г.Б.нинг бош қисмига кетмон билан уриб унга тан жароҳати етказган.

Қорақалпоғистонда хотинини ёнини олган эркак қўшнисини кетмон билан урди

Натижада Г.Б. шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.