Деновда уй олмоқчи бўлган аёл пул ва тилла тақинчоқларидан айрилди

Фирибгар аёлнинг 4 минг доллар, 35 890 000 сўм ва бир неча миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўзлаштириб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Деновда уй олмоқчи бўлган аёлни катта пулга чув туширишди.

Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Г.М. исмли аёл Узун туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аёл ўз аризасида 2013 йил июнь ойидан 2018 йил май ойига қадар “Тожикобод” маҳалласида яшовчи Х.Н. унинг ишончига киргани ва Деновда  қурилаётган намунали уйлардан сотиб олиб беришини ваъда қилганини баён қилган.

Аёлнинг маълум қилишича,  фуқаро унинг 4 минг доллар, 35 890 000 сўм ва 8 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўзлаштириб юборган.

Ҳозирда фирибгарга нисбатан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.