2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ ушбу касалликни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий - COVID-19 номини берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда ушбу касалликка чалинганлар сони 86 мингдан ошган. 2979 киши вафот этган, 42 мингдан зиёди эса тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Ҳозирда коронавирус 50 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган. Хитойдан сўнг энг кўп касалланиш Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Италияда кузатилмоқда.
Uzbekistan Airways компания 1 мартдан эса Жанубий Корея, Япония ва Италияга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатди. Ўзбекистон давлат чегарасида санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратлари кучайтирилган. Мамлакатда вируснинг тарқалишини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.