Тошкент вилоятида ўлган одамлар номидан пенсия олиб келган шахслар ушланди

Фирибгарлар вафот этган 142 нафар фуқароларнинг номидан ўзлари имзо қўйиб, саксон беш миллион сўмдан ортиқ пенсия пулларини ўзлаштиришган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 фев - Sputnik. Тошкент вилояти Пискент шаҳрида вафот этган фуқароларнинг номидан пенсия маблағларини
ўзлаштириш ҳолати фош этилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Фирибгарлар молиявий пирамидалар яратишнинг ностандарт усулларидан фойдаланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими ўтказган терговга қадар текширувга кўра, туман пенсия жамғармаси бўлими бош инспектори Ш.М., "Халқ банки" филиали сайёр касса кассири У.Х. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, ҳар ойда пенсия пуллари тарқатиш учун тузиладиган тўлов қайдномаларига вафот этганлиги киритилган фуқароларнинг пенсия пулларини давлат фойдасига қайтармай келишган.

"Тўлов қайдномаларига вафот этган 142 нафар фуқароларнинг номидан ўзлари имзо қўйишиб, 85,8 млн. сўм пенсия пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишганликлари аниқланди", - дейилади хабарда.

Жамшид Қўчқоров пенсия ёши оширилиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди >>>

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.М., У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.