Росгеология Ўзбекистонга янги нефт ва газ конларини очишда ёрдам беради

Росгеология янги конларни очиш, геологоразведка йўналишларини асослаш ва баҳолашда Ўзбекистонга ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Росгеология ва Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар, деб хабар беради матбуот хизмати.

"Росгеология" бошқаруви раиси Сергей Горьков ва Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси раҳбари Бобур Исломовнинг учрашувидан сўнг ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

"Битимни амалий равишда амалга ошириш учун томонлар Ўзбекистон Республикасида "Росгеология"нинг шўъба корхонасини ташкил этиш ва қўшма ишларни мувофиқлаштириш ва самарадорлигини баҳолаш учун илмий-техник кенгашни ташкил этиш масаласини кўриб чиқадилар", - дейилади баёнотда.

Шунингдек, "Росгеология" Ўзбекистонда геологик моделни аниқлаштириш, нефт ва газ қазиш истиқболларини ўрганиш ва углеводород потенциалини янги конларнинг очилиши учун геологоразведкани кейинги йўналишларини асослаш билан баҳолаш бўйича ишларни олиб боради, янги конларни кашф қилиш учун келгусидаги қидирув майдонларини асослаб беради. Хусусан, гап Орол денгизидаги нефт ва газ конлари потенциалини баҳолаш ҳақида кетмоқда.

"Ўзбекистоннинг минерал-хом ашё базасини бошқаришни рақамлаштириш соҳасида томонлар саноат чиқиндиларининг минерал массаси ҳажми ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун дастурий ечимлар тўпламини яратишга ва рақамли геологик-иқтисодий моделларни ривожлантириш орқали мамлакатнинг минерал-хом ашё ресурсларини саноатни ривожлантиришга жалб қилиш самарадорлигини баҳолашга келишиб олдилар», - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Росгеология" "Ўзбекнефтегаз"га Ўзбекистон ҳудудида  ва бошқа мамлакатларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун геологик қидирув ишларида технологик ечимларни таклиф қилган эди.