Ҳиндлар нега Исломга қарши исён кўтармоқда?

Нарендра Моди АҚШ президенти Дональд Трампни қабул қилаётган бир вақтда Ҳиндистон пойтахтида ҳинд миллатчилари мусулмонларга ҳужум қилиб, ўнлаб кишиларни ўлдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Деҳлида юз берган тартибсизликларнинг тўрт кунида камида 34 киши ҳалок бўлди, мусулмон ҳудудларнинг икки юзга яқин аҳолиси жароҳат олди.

ОАВ хабарларига кўра, маҳаллий касалхоналар тўлган. Бу сўнгги ўн йилликдаги энг йирик дин билан боғлиқ тартибсизликлар. Нима бўлганлиги ҳақида - РИА Новости муаллифи София Мельничук мақоласида.

Радикал ҳиндлар 23 феврал, якшанба куни масжидлар ва мусулмонларга тегишли дўконларга ҳужум қилишни бошладилар. Полиция махсус бўлинмалари кўчаларга жуда кеч етиб келди. Пойтахтда нотинчликлар авж олаётган бир пайтда, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди АҚШ президенти Дональд Трампни қабул қилаётган эди.

Мусулмонлар - келманг!

Декабрда мамлакат парламенти қўшни давлатлар фуқаролари томонидан Ҳиндистон паспортини беришни соддалаштирадиган қонун қабул қилди. Аммо, битта шарт билан: улар индуистлар, сикхлар ёки насронийлар бўлиши мумкин - фақат мусулмон эмас.

Ҳиндистон Ўзбекистонга ядро инфратузилмани ривожлантиришда ёрдам беради

Бу Ислом тарафдорларини ғазаблантирди. Улар ушбу янгиликни ўз ҳуқуқларининг бузилиши деб ва дунёвий давлат тамойилларига ва Ҳиндистондаги барча динларнинг тенглигига зид деб ҳисобладилар. Моди Бангладеш, Афғонистон ва Покистонда мазлум динлар вакилларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади, мусулмонлар учун икки томонлама стандартларни эса тан олишдан бош тортди.

Аммо бу ҳукуматнинг аҳолининг исломий қисмининг норозилигига сабаб бўлган ягона ташаббуси эмас. 2019 йил август ойида Покистон билан чегарадош ва Ҳиндистонда ягона, аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлган Жамму ва Кашмир штати автономия мақомидан маҳрум қилинди. У ерда норозиликлар тўлқинлари бўлиб ўтди, аммо қон тўкилишигача бормади.

Ноябр ойида Олий суд Айодхья шаҳридаги (Уттар-Прадеш штати) ер майдони бўйича мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасидаги тортишувга нуқта қўйди, илгари шу сабаб кўп тўқнашувлар юз берган. Индуистлар ғалаба қозонишди - уларга бу ерда Вишнуда гавдалашган Рама худоси ибодатхонасини қуришга рухсат берилди. Масжид қурилиши учун мусулмонлар жамоасига бошқа ҳудуд ажратилди. Нарендра Моди ушбу қарорни "кўп асрлик маънавий идеаллар, урф-одатлар ва биродарлик руҳининг намойиши" деб атади.

Айодхья қарама-қаршилиги

Ҳозирги норозилик намойишлари 30 йилдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган воқеалар билан таққосланади. Қизиғи шундаки, ўшанда ҳам Айодхья борасидаги баҳслар муҳим рол ўйнаган.

Россия Ҳиндистон учун С-400 ишлаб чиқаришни бошлади

1984 йил 31 октябрда сикҳ-тансоқчилари ўша пайтдаги Бош вазир Индира Гандини ўлдиришди. Мустақил Ҳиндистоннинг биринчи ҳукумат раҳбари Жаваҳарлал Нерунинг қизи диний бетарафликни сақлашга ҳаракат қилган, лекин бир марта Амритсарда ғазаби авж олаётган сикх миллатчиларига қарши куч ишлатишга розилик берган эди ва у бунинг учун ўз боши билан жавоб берди.

Унинг ҳалокидан кейин ҳинд миллий конгресси ва ҳозирда Нарендра Моди бошқараётган миллатчи "Бхаратия Жаната парти" (БЖП) ўртасидаги сиёсий кураш авж олди. БЖП "индуизмнинг олтин даври"га қайтишини назарда тутувчи ҳинд миллатчилиги мафкураси бўлган хиндутвага таянган. Миллатчиларнинг фикрича, Х асрда қадимий маданиятга эга мамлакатни забт этган мусулмонлар ўз қадриятларини бу ерда сингдира бошладилар.

Олтин арава – қонли арава

"Бхаратия Жаната парти" фаоллари сайловчиларни жалб қилиш учун тўрт асрдан кўпроқ вақт олдин Рама ибодатхонаси ўрнида қурилган масжидни йўқ қилишга қарор қилишди. Олтин рангга бўялган автобус кўринишидаги "аравада" улар муқаддас шаҳар томон йўл олишди.

Олтин аравача қаерга бормасин, ўша ердаги мусулмонлар азоб чекардилар. Расмийлар вазиятни назоратга олишга уринишлари беҳуда бўлган - исёнчилар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган. Якуний мақсадга етишгач бир неча минг киши масжидни демонтаж қила бошлади. Полиция бузғунчиларни тарқатишга эришди, баъзилари оғир жароҳат олди. Тартибсизликларда мингдан ортиқ ислом дини тарафдорлари ўлдирилди.

Ислом “васвасаси”

Бир неча асрлар илгари исломнинг "кенгайиши" ҳақидаги хотиралар ҳинд жамиятида ҳали ҳам кучли, дейди шарқшунос олим, тарих фанлари номзоди, ИМЭМО РАН катта илмий ходими, тарихчи Алексей Куприянов, РИА Новости билан суҳбатда. "Моди ҳокимиятга ҳиндларнинг кўпчилик томонидан қўллаб-қувватлангани авжида келди. Ҳинд миллатчиларининг фикрига кўра, Исломни қабул қилиш Ҳиндистонда содир бўлган энг ёмон нарса ва одам қанчалик радикал бўлса, у мусулмонлардан шунчалик нафратланади", - дея тушунтиради эксперт.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ИИВ биргаликда терроризмга қарши курашишга келишиб олди

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳинд жамиятида Ислом ҳақида афсоналар кўп. Масалан, севги жиходи деб аталадигани. Гўё мусулмонлар бошқа эътиқодли қизларни қасддан ўзига севдириб, уларга уйланадилар ва шу тариқа ўзларининг таъсирларини ва эътиқодини тарқатадилар, мусулмонлар сонини оширадилар.

"Шунингдек, 2011 йилдаги аҳолини рўйхатга олишнинингбузилишига оид шунга ўхшаш миш-мишлар мавжуд. Ҳисоблаш билан боғлиқ муаммолар туфайли баъзи ҳудудлар қамраб олинмагани маълум бўлди ва натижада якуний маълумотлар эълон қилинмай қолиб кетди", - дейди Алексей Куприянов. Шу тариқа, аҳолини рўйхатга олиш мусулмонлар сони кескин ошганлигини кўрсатди, шунинг учун натижалар ошкор қилинмаганлиги ҳақидаги "афсонага " вужудга келди. Бундан ташқари, Ислом тарафдорлари сони ўсишда давом этмоқда - ва эртами-кечми бу мусулмонларни Ҳиндистонни эгаллаб олишга олиб келади ва ҳукумат ва маъмурлар буни яширмоқда".

Шунчаки сиёсатчилар қўлида қурол

Баъзи сиёсатчилар мусулмонларга нисбатан нотўғри қарашларни популистик мақсадларда фойдаланадилар. Кескин гаплар жанжалларни келтириб чиқарди, кейин узрлар айтилди. Аммо бундай усуллар электорат ишончини қозониш учун асосан маҳаллий сиёсатчилар томонидан қўлланилади.

Штат вазиридан юқори мақомга эга бўлган арбоблар ўзларига мусулмонларга қарши сўзлашларига йўл қўймайди, дейди Алексей Куприянов. Юқоридагилар дунёвийлик ва диний бағрикенглик тамойиллари ҳар жиҳатдан тасдиқлайди ва бунга алоҳида урғу беради.

Бундан ташқари, мусулмонларнинг ўзлари ҳам Нарендра Модига овоз беришган, чунки умуман олганда улар Ҳиндистондаги ҳаётдан мамнунлар, айрим ҳолатлар бундан мустасно.

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга қабул қилинди

"Ҳинд мусулмонларининг бир қисми катта шаҳарларда истиқомат қилади, яхши маълумот олишади ва ҳинд жамиятига тўлиқ қўшилишади, ўзларини жуда қулай ҳис қилишади", - дея таъкидлади РИА Новостига суҳбатдош.

Ислом дини тарафдорларининг аксарияти "ўз ичидаги дунё"дир. Мусулмон ҳудудлари аҳолиси кўпинча ўз фарзандларини мактабга юбормайдилар, олий маълумотга интилмайдилар ва иш жойларида, одатда, ўз жамоаси ичида ишлайдилар. "Ҳиндистондаги мусулмонлар асосан "геттолашган", аммо қўшниларига ҳақиқатан халақит бермайди, - дейди эксперт. Агар улар жуда катта ноқулайлик туғдирган бўлганида, кенг кўламли бузғунчиликлар бошланган бўлар эди".

Шарқшуноснинг фикрига кўра, Ҳиндистондаги мусулмонларнинг аҳволини критик деб бўлмайди. Узоқ вақт давомида оммавий бузғунчиликлар бўлмаган, фақат кичик тўқнашувлар юз берди. Аммо, агар минтақаларда бир неча одамнинг ўлими деярли сезилмаган бўлса, бу сафар эҳтирослар ҳамманинг кўз ўнгида - мамлакат пойтахтида рўй берди ва бу катта резонансга сабаб бўлди.