ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Мўғулистон президенти Халтмаагийин Баттул белгиланган қоидаларга мувофиқ, ХХРдан қайтганидан сўнг карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда маълумотни президент администрацияси матбуот хизмати РИА Новости’га тасдиқлади.
Баттулга 27 феврал куни Хитойга ташриф буюрган. У Хитой раиси Си Цзиньпин ва Давлат Кенгашининг бош вазири Ли Кэцян билан музокара ўтказди.
“Ҳа, президент ва делегациянинг барча аъзолари карантинга олинганини тасдиқлашим мумкин”, - деб таъкидлади Мўғулистон президент матбуот хизматининг вакили.
Таъкидланишича, делегация таркибида Ташқи ишлар вазири, Хитойдаги Мўғулистон элчиси, ФВВ бўйича миллий агенлик, президент администрацияси раҳбарлари ҳамда ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчи бўлган.
Мўғулистон президенти ўз халқи номидан Хитой етакчисига 30 минг қўй берилиши ҳақида сертификат совға қилди.
У мамлакат аҳолиси коронавируснинг тарқалишидан хавотирда эканлигини таъкидлади, чунки мўғул-хитой чегараси 4700 километрдан ошади.
Президент “чегарада эпидемиологик вазият билан боғлиқ чекловлар жорий этилди”, - деб қўшимча қилди.