Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга босқичма-босқич қўшилишини ижобий баҳолади

Германия сиёсатини шакллантирувчи гуруҳлари Ўзбекистоннинг янги ҳудудий сиёсатини дунёнинг бошқа давлатлари учун “маёқ” ва “жуда яхши мисол” бўлиши мумкин, деб баҳолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Ўзбекистоннинг ЕОИИга интеграция жараёнида иштирок этиши Германия томонидан ижобий баҳоланди.

Бу ҳақида “Ривожланиш стратегияси” маркази директори Э. Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи доирасида Германия иқтисодининг Марказий Осиё қўмитаси директори Э.Кинсбрунер ҳамда Фридрих Эберт фонди дастури бошлиғи М.Йобелиус ҳамда Ташқи савдони қўллаб-қувватлаш М.Шуманнлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлигига катта эътибор бериб, ушбу иқтисодий иттифоқ билан муносабатларни йўлга қўйиш Ўзбекистон иқтисодининг барқарор ўсиши, энергетик хавфсизлик, аҳоли фаровонлиги ва транспорт-транзит потенциали нуқтаи назаридан - объектив жараён эканлигини айтиб ўтишди.

Шу билан бирга Учрашувда ҳар қандай давлатнинг интеграцион жараёнларда иштирок этиши – босқичма-босқич бўлиши кераклиги алоҳида қайд этилди ва Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи мақомида иштирок этаётганини олқишланди.

Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга босқичма-босқич қўшилишини ижобий баҳолади

Германия сиёсатини шакллантирувчи гуруҳлари фикрига кўра, Ўзбекистоннинг янги ҳудудий сиёсати, қарама-қаршиликлар тобора ортиб бораётган дунёнинг бошқа давлатлари учун “маёқ” ва “жуда яхши мисол” бўлиши мумкин.

Шунингдек, Германия томон Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган сиёсат кўп қиррали ижобий натижалар келтираётганини қайд этди. Бу борада Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка чорлаш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида олқишланди. Берлин ушбу йўналишда Тошкент фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлаши, Афғонистонда тинчлик – ҳудуднинг транспорт салоҳиятини ошириши, иқтисодий ҳамкорлик ва савдо-сотиқни янги даражага кўтариши қайд этилди.

Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга босқичма-босқич қўшилишини ижобий баҳолади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Республикада урли даражаларда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.

ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.