Эрон масжидларида жума намози бекор қилинди

Коронавирус эпидемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарлардаги масжидларида жума намози бекор қилинди, Саудия Арабистони зиёратчилар киришини чеклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Яқин Шарқ мамлакатларида коронавирусни тарқатмаслик бўйича чоралар кўрилмоқда, деб хабар қилди "Интерфакс" нашри.

Эрон вице-президенти коронавирусга чалингани аниқланди

Коронавирус эпидемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарлардаги масжидларида жума намозлари бекор қилинди.

Эронда коронавирусни юқтириш 254 та ҳолати аниқланди, 26 киши вирусдан вафот қилди. Куни кеча Эрон аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президенти Маъсума Эбтекар ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Шунингдек, 27 феврал куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги “коронавирус хавфли равишда тарқалаётган давлатлардан" зиёратчилар киришини таъқиқлади.

Коронавирус - сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда пневмонияга чалинганлар сони 78 минг кишидан ошди. 2778 киши вафот қилди. 36 минг киши соғайиб кетди.

Ўлим кўрсаткичи бўйича биринчи ўринда Хитой, кейин Жанубий Корея, Эрон ва Италия эгаллади. Эпидемия 36 та мамлакатга тарқалди.