Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари учун янги либос тақдимоти ўтказилди

Токио Олимпиадаси учун экипировкалари бўйича халқаро танловда 100 дан ортиқ иштирокчи ўз лойиҳалари билан қатнашган. Таъкидланишича, спорт экипировкаларига шахсан Шавкат Мирзиёев алоҳида эътибор қаратган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Тошкентда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун махсус ишлаб чиқарилган спорт экипировкалари ҳамда расмий либосларининг тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари учун янги либос тақдимоти ўтказилди

МОҚ хабарига кўра, Токио Олимпиадаси учун экипировкалари бўйича халқаро танловда 100 дан ортиқ иштирокчи ўз лойиҳалари билан қатнашган. Якунда эса энг саралари танлаб олиниб, президент ва ҳукумат раҳбариятига тақдимот қилиб берилган.

Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари учун янги либос тақдимоти ўтказилди

“Токио-2020 спорт экипировкаларига шахсан юртбошимиз алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шу ўринда биз ҳам бу борада янгича ёндашдик. Мисол учун, оғир атлетика, таэквондо, эшкак эшиш каби спорт тури билан шуғулланадиган атлетларимизнинг танаси ҳар хил шаклланган. Шу боис ҳам кийимлар ҳар бир спорт тури бўйича махсус тайёрланади. Айниқса, пара-атлетларимиз учун ҳам уларнинг классификацияга қараб кийим тайёрланади”, – деди Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Холида Холида Камилова.

Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари учун янги либос тақдимоти ўтказилди

“Дизайн мамлакатимиз байроғида акс этган ранглар асосида танланди. Оқ рангдан дунёда кўп давлатларда фойдаланишади. Шу боис ҳам бизнинг кийимимиз ажралиб туриши учун оқ ва яшил рангларнинг уйғунлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бу Олимпиада пайти Токионинг иссиқ ва нам иқлимида анча қулай”, - деди либослар дизайнери Эльнора Ризаева.

Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари учун янги либос тақдимоти ўтказилди

Унинг сўзларига қараганда, кийимлардаги нақшларда Ўзбекистоннинг бой маданияти акс эттиририлган.

Ризаева бу ранг ва нақшлар ислом динида хам ижобий маъно ифодалашини таъкидлади.

Ўзбекистонда Олимпиада иштирокчилари учун янги либос тақдимоти ўтказилди