Қирғизистонда коронавирус туфайли вақтинча тўй ўтказмаслик таклиф қилинди

Қирғизистонда депутат коронавирус авж олаётгани боис мамлакатда тўй ва маросимларни чеклашни таклиф қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутати Бактибек Турусбеков коронавирус авж олаётгани боис мамлакатда тўй ва маросимларни чеклашни таклиф қилда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

“Ҳозир биз тўй ва маросимлар ўтказмоқдамиз. Агар ресторанга ҳеч бўлмаганда битта касалланган киши келса, вирусни кўпчиликка юқтиради. Буни тўхтатиб турса бўлмайдими?”, - дея сўраган депутат парламентга ҳисобот бераётиб.

“Кўршапалак одам”: коронавирусдан ҳимоя кийими дизайни тайёрланди - фото

Қирғизистон ССВ вазири Космосбек Чолпонбаев илгари ҳам тўй ва маросимларни вақтинча тўхтатиб туриш таклифи билдирилганини эслатиб ўтди. Лекин мамлакатда вазият барқарор, шунинг учун чекловлар жорий этилмаган.

“Бундай бўлмасин, бироқ, ҳеч бўлмаганда битта факт қайд этилса, бошқа мамлакатлардаги сингари болалар боғчаси ва мактабларни ёпишимизга тўғри келади. Биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Агар тадбирларни аввалдан тақиқласак, жамият буни қандай қабул қилади. Биз қонун ва халқаро қоидалар доирасида профессионал чора кўрамиз”, - деди Чолпонбаев.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 82 минг кишидан ошиб кетган. 2811 киши вафот этган, 33 мингдан зиёд киши эса тузалиб кетишга муваффақ бўлди.