Бухоро вилоятида савдо бинолари ёнди

Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Бухоро вилоятида савдо биноларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, 26 февраль куни соат 22:37 да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган савдо биноларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Вестминстр университети ёнида жойлашган боғда ёнғин юз берди

Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилинган. Натижада соат 00-40 да ёнғинни тарқалиши олди олинган ва соат 01:30 да батамом ўчирилган.

Ёнғин майдони 520 кв.м.ни ташкил этгани айтилмоқда. Ёнғин келиб чиққан вақтда аксарият тадбиркорлар дўконлари ёпилган бўлган.

Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.