Саратовда одамларга ҳужум қилишни режалаштирган ўсмирлар қўлга олинди

Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Саратовда қасддан 40 кишига яқин инсонни ўлдиришни режалаштирган ўсмирларни қўлга олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Саратовдаги таълим муассасасида терактлар уюштиришни режалаштирган икки ўсмир қўлга олинди. Улар қасддан 40 га яқин одамнинг ўлдирилишини тайёрлаётганликларини тан олишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, вояга етмаганлар - 2005 йилда туғилган Россия фуқаролари оммавий қирғин мафкурасини тарғиб қилувчи Интернет-жамоаларнинг аъзолари бўлишган. Улар ташландиқ бомба бошпанасида ушланган. У ерда улар қирқма милтиқ сақлашган.

Саратовда одамларга ҳужум қилишни режалаштирган ўсмирлар қўлга олинди

“Аниқланишича, улар ҳужум пайтида ўқотар қуроллардан ташқари интернетда ўзлари топган йўриқнома ёрдамида тайёрланган қўлбола ёндирувчи аралашмалардан ҳам фойдаланишни режалаштирган”, - дейилади хабарда.

Саратов вилояти Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари Керч (Қрим) нинг иккита ўқув муассасасида терактлар тайёрлаётган ўсмирларни қўлга олишгани хабар қилинган эди.