Россия АҚШ виза беришни рад этгани туфайли БМТ арбитражини талаб қилди

Россия АҚШ томонидан чет эллик дипломатларга визаларини мунтазам равишда бермаслик билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун БМТ арбитраж жараёнини талаб қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Россия АҚШ томонидан чет эллик дипломатларга визаларини мунтазам равишда бермаслик билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун БМТ арбитраж жараёнини талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилди.

25 февраль куни ташкилот мезбон мамлакат билан алоқалар бўйича қўмитанинг йиғилишини ўтказилди, унда Россия томони яна шу мавзуни кўтарди.

“Россия ва БМТга аъзо бошқа давлатлар нафақат масалани арбитражга топширишни, балки вазиятни тўғирлаш учун унинг фаолиятини бошлашни ҳам талаб қилишди”, - деган агентлик суҳбатдоши.

БМТ вакили ушбу маълумотни бош котиб Антонио Гутеррешга етказишга ваъда берди.

Манбага кўра, Россия позициясини Хитой, Эрон, Сурия, Куба, Белоруссия, Никарагуа қўллаб-қувватлаганлар. “Биз Бош котиб тегишли қарор қабул қилишига ва арбитраж жараёнини бошлашига умид қиламиз”, - дея қўшимча қилган суҳбатдош.

Виза берилишидаги муаммолар

Декабр ойида БМТ Бош ассамблеяси БМТ тадбирларида қатнашиш учун келаётган делегатларга кириш визаларини оператив тарзда беришга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатда таъкидланишича, агар визаларни бериш билан боғлиқ муаммолар оқилона ва чекланган вақт ичида ҳал этилмаса, “Марказий идоралар бўйича Келишувнинг 21-қисмида кўзда тутилган чораларни кўриш имконияти жиддий кўриб чиқилади”. Бунда БМТ ва АҚШ ўртасидаги низоларни ҳал қилиш арбитраж орқали амалга оширилиши назарда тутилган.

АҚШ кимларга виза бермайди - рўйхат

Қрим ва Донбассдаги вазият туфайли икки томонлама муносабатлар кескин ёмонлашгандан сўнг россияликларга АҚШда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирларда иштирок этиш учун визалар бериш муаммоси 2014 йилдан бошлаб мунтазам равишда пайдо бўла бошлади. 2015 йилда АҚШ Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенкога чекловли виза берди, шу сабабли у Парламентлараро иттифоққа аъзо бўлган мамлакатлар парламентлари раҳбарларининг Бутунжаҳон конференциясида иштирок этишни бекор қилди.

2017 йилда АҚШдаги элчихона, бош консуллик ва БМТнинг доимий ваколатхонасига юборилаётган россиялик дипломатлар муаммоларга дуч келишди. Кейин “ҳужум остида” Россиянинг Нью-Йоркдаги БМТ Котибиятига  юборилаётган вакиллари қолди. 2019 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи йиғилишларида ва унинг алоҳида қўмиталарининг ишларида қатнашиши керак бўлганларнинг кўпларига киришга рад этилди.