Мирзиёев қатор тайинловларни амалга оширди

Президент фармони билан Фарход Арзиев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни қатор тайинловларни амалга оширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Молия вазирлигига қатор функциялар юклатилди

Хусусан, Мирзиёев фармони билан Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланди ва ва шу муносабат билан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон молия вазири лавозимидан озод этилди.

Тимур Ишметов  Ўзбекистон молия вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Омонулло Насритдинходжаев Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарход Арзиев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Илҳом Неъматов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.