Коронавирус ҳаж режасига таъсир қилмади – Аббясов

Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият мусулмонлар томонидан Ҳаж ва Умра сафарларини амалга оширилишига таъсир қилмади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият мусулмонлар томонидан Ҳаж ва Умра сафарларини амалга оширилишига таъсир қилмади, ҳозирча зиёрат бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бу ҳақда Россия Муфтийлар кенгаши раиси биринчи ўринбосари Рушан Аббясов РИА Новости’га маълум қилди.

Июнь ойига қадар "Умра сафари"га 100 мингдан зиёд ўзбекистонликлар юборилади

“Ҳозирча ҳеч нарса ўзгармаган. Ўйлайманки, Саудия Арабистони зиёратчилар бутун дунёдан келишини тушунган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўрмоқда. Ҳозирча бизга ҳеч қандай чекловлар ҳақида хабар берилмади. Шунга кўра, Ҳажга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда: бўлажак зиёратчилардан зарур ҳужжатлар йиғилмоқда, меҳмонхоналар брон қилинмоқда, авиачипталар сотиб олинмоқда ва ҳоказо”, - деди Аббясов.

Унинг сўзларига кўра, Россия мусулмонлари коронавируснинг тарқалиши Хитойда ҳам, бутун дунёда ҳам тўхтайди деб умид қилишмоқда. Ҳозир Ҳажга тайёргарлик ишлари режага мувофиқ олиб борилмоқда, Умра зиёрати бўйича ҳам ҳеч қандай чекловлар йўқ - Россия зиёратчилари гуруҳи Макка ва Мадина зиёратгоҳларига кетишмоқда. Бу йил 25 минг россиялик ҳажга бориши мумкин.