Ашраф Ғани қасамёди санаси 9 мартга кўчирилди

Сал олдин Рейтер агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ толиблар билан битим имзоланиши бекор қилиниши мумкинлиги хавфи туфайли Ғанидан ўз инаугурациясини кейинга қолдиришни сўрагани ҳақида хабар берган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Афғонистон президентлигига сайловларда ғолиб чиққан Ашраф Ғанининг инаугурацияси 9 март санасига кўчирилди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари администрациясининг Twitterдаги саҳифасида.

Афғонистон президенти сайловида "Янги афғон патриотлари" ғолиб чиқди - эксперт

"Президент Ғани мамлакатдаги сиёсий арбоблар, оқсоқоллар, Ҳукуматни ташкил этиш гуруҳнинг юқори мартабали аъзолари ва Афғонистоннинг халқаро иттифоқдошлари билан ўтказилган кенгқамровли ва ҳар томонлама маслаҳатлашувлардан сўнг, 27 феврал куни бўлиб ўтиши керак бўлган президент инаугурациясини кейинга, 9 мартга қолдиришни мақсадга мувофиқ деб топди", - дейилади хабарда.

Сал олдин Рейтер агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ толиблар билан битим имзоланиши бекор қилиниши мумкинлиги хавфи туфайли Ғанидан ўз инаугурациясини кейинга қолдиришни сўрагани ҳақида хабар берган эди.

"Толибон" радикал ҳаракати Ғанининг Афғонистон президентлигига қайта сайланганлиги мамлакатда кечаётган тинчлик жараёнига зид бораётганлиги ҳақида баёнот берган. Толиблар бўлиб ўтган сайловларни кўзни шамғалат қилувчи деб атаган эди.

Афғонистондаги президент сайловлари 28 сентябрда бўлиб ўтди. Хабар берилишича, дастлабки натижаларга кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Ғани сайловчиларнинг 50,64% овозини олишга муваффақ бўлди. Иккинчи ўринни 39,52% овоз билан Афғонистоннинг Ижроия ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла эгаллаган. Афғонистоннинг собиқ бош вазири, "Хизб-э-Исломий" (Афғонистон ислом партияси) етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр 3,85% овоз олган. Президентликка сайлов пойгасида иккинчи ўринни эгаллаган Абдулла Facebookдаги аккаунтида, сайловларнинг дастлабки натижаларидан рози эмаслигини айтиб, овозларнинг текширилишини талаб қилди.