Собиқ президент уйини штурм қилиш операцияси: Атамбаевга айблов хулосаси тайёрланди

2019 йил 7 август кечқурун Қирғизистон МХХҚ кучишлатар бўлинмаси Қўй-Тош қишлоғида Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операциясини амалга оширишга ҳаракат қилди. Бироқ штурм унинг тарафдорлари томонидан қайтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. 25 февраль, сешанба куни прокуратура Қўй-Тош қишлоғида юз берган воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноий иш фигуратларига айблов ҳужжатлари тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Алмазбек Атамбаев рафиқаси ва ўғиллари билан учрашди

Собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева Facebook’даги саҳифасида 14 кишилик айбланувчилар рўйхатини эълон қилди: улар орасида Алмазбек Атамбаев; Фарид Ниязов; Равшан Жээнбеков; Ирина Карамушкина ва бошқаларнинг исмлари келтирилган. 491 варақда айблов хулоса тақдим этилган.

Таъкидланишича, тергов билан ҳамкорлик қилишга истак билдирган кишилар алоҳида иш юритувга ажратилган.

Қўй-Тош воқеалари

2019 йил 7 август кечқурун Қирғизистон МХХҚ кучишлатар бўлинмаси Қўй-Тош қишлоғида Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операциясини амалга оширишга ҳаракат қилди. Бироқ штурм унинг тарафдорлари томонидан қайтарилди. Бир нафар спецназ ходими ҳалок бўлди.

Келаси кун ИИВ операция ўтказди ва оқибатда сиёсатчи таслим бўлди.

Алмазбек Атамбаев МХХҚ СИЗОга жойлаштирилди, шунингдек, унинг тарафдорлари ҳибсга олинди. Воқеа жойда собиқ президентнинг маслаҳатчиси Жолдубаева ҳам бўлган.