ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Тожикистон Афғонистонда қайд этилган коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тожик-афғон чегарасида жойлашган барча ўтиш жойларида назоратни кучайтирди. Бу ҳақда Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Мирҳамуддин Камолзода. РИА Новости хабарига асосан.
“Афғонистон билан чегарадош барча назорат-ўтказиш пунктларида назоратни кучайтиришга қарор қилдик, чунки у ерда коронавирус инфекцияси қайд этилган”, - деди у.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мамлакат ССВ ходимлари ҳозирда тожик-афғон чегарасида вазиятни назорат қилишмоқда.
“Биз чегара ўтиш жойларида ва халқаро аэропортларда COVID-19 коронавирусининг Тожикистонга кириб келишини олдини олиш мақсадида Афғонистоннинг тегишли органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз”, - деди Камолзода.
У ҳозирча тожик-афғон чегарасини тўлиқ ёпилиши ҳақида гап йўқлигини айтди.
Душанба куни Афғонистонда коронавирус касалланиш ҳолати қайд этилди. У ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб маълум қилди Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Фирозуддин Фируз.
Унинг сўзларига кўра, касалланган шахс Эроннинг Кум шаҳрига зиёрат учун борган.