Қамчиқ довонида қор ва музлама

Қамчиқ довонида мураккаб об-ҳаво шароити туфайли ФВВ йўлга чиқишдан олдин автомобил техник ҳолатини диққат билан кўздан кечиришни сўрамоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Олинган тезкор маълумотларга кўра, айни дамда Қамчиқ довони қор ва музлама билан қопланган. Бу ҳақида "Шопирлар" телеграм каналига юборилган бир неча видеолавҳаларда хабар қилинган. 

"Перевалда ахвол чатоқ!!! угун 24 феврал 09:40 даги холат. Кучли қорбўрон ва музлама. Мошиналар тепага чиқа олмаяпти, йўловчилар суриб кетишяпти!. Дамаслар чиқолмаяпти", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонидан Ўзбекистон Фавқулдда вазиятлар вазирлигининг махсус бўлинмаси 24 соат навбатчилик қилади. Шунингдек, йўлда қолган йўловчилар учун исиниш хоналари ва масжид ҳам бор. 

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: (95) 146-87-08, (95)300-05-22 (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.