Сурияда энг самарали мудофаа воситаси деб топилган "Панцирь" энди ҳарбий денгиз флотида

Сурияда энг юқори жанговар самарадорликни намойиш этган, Россиянинг "Панцирь" зенит-ракета ва пушка тизими яқин орада Россиянинг Болтиқ ҳарбий денгизи флотида хизматга киришади.
Sputnik

"Панцирь" зенит-ракета ва пушка тизими биринчи бўлиб "Одинцово" кемаси синовдан ўтди. Одинцово Кичик ракета кемалари (КРК) сувда боғланган ҳолдаги синовлари бошланди - мутахассислар асосий электр ускунаси, ҳаётни таъминлаш тизимлари, радионавигация ва кеманинг бошқа тизимларининг ишлашини текширмоқдалар. Денгиз синовлари апрел ойида бошланади ва 2020 йил охирига қадар бортида энг сўнгги ҳаво мудофаа тизими ўрнатилган "Одинцово" кичик ракета кемаси Россия Болтиқ денгизи флотининг жанговар кучлари таркибига киради. Ҳарбий-денгиз кучларининг юқори қўмондонлиги 2026 йилга қадар 18 та шундай кемани қуришни режалаштирмоқда (22800 лойиҳаси).

Россия ҳарбийларига янги С-350 зенит ракета тизими тақдим этилди

"Панцирь"нинг қуруқликдаги версияси Сурияда энг юқори жанговар самарадорликни намойиш этиб, энг яхши ҳавога қарши мудофаа тизимларидан бири шарафига сазовор бўлди. Унинг денгиз версияси базавий намунасининг фазилатларини мерос қилиб кучайтирди.

"Панцирь-МЕ" бир минора ичида жойлаштирилган кучли артиллерия ва кўп режимли ракета қуролларини, радар-оптик бошқарув тизимини бирлаштирган дунёдаги ягона тизимдир.

Ушбу мажмуа бир вақтнинг ўзида сониясига 1000 метргача тезликда учаётган бир нечта нишонга зарба беришга қодир. Ва кемани 20 км радиусда (ҳаво мудофаа гумбазининг баландлиги 15 километр) барча замонавий қанотли ракеталари, товуш тезлигидан кемага қарши ракеталардан, авиабомбалар ва дронлардан ишончли ҳимоя қилади.

Денгиз "Панцирь"нинг тўғридан-тўғри аналоги йўқ ва яқин келажакда кутилмайди ҳам. Ушбу универсал ҳавога қарши мудофаа тизимининг экспорт салоҳияти жуда катта.

Чексиз имкониятлар

"Панцирь" нинг денгиз модификациясининг пайдо бўлиши даврнинг жиддий талабидир. Сўнгги йилларда ҳаво нишонларининг имкониятлари (тезлик ва ҳалокат хусусиятлари) ўсиб бормоқда ва уларнинг ҳажми ва сезилиши пасаймоқда. Арзон душман дронларига қиммат С-300 ёки С-400 ракеталарини сарфлаш мантиқан нотўғри. Академик А.Г. Шипунов номидаги Тула конструкторлик бюросининг металлда мужассамлашганихчам концепцияси, ҳаво нишонларининг барча ҳилларини оптимал тарзда - 20 километрдан кеманинг ёнигача бўлган масофада йўқ қилади.

Туркияда С-400 ракета зенит тизими синовдан ўтказилиши бошланди - видео

"Панцирь-МЕ" автоматлаштирилган зенит ракета пушка тизимлари таҳдидларга деярли бир онли (3-5 сония давомида) жавоб беришни таъминлайди. Ракеталар кема корпусида яширинмаган, аксинча ташқарида, доимо жангга шай. Комплекс 90 даража секторда бир вақтнинг ўзида тўртта объектга ракета зарбасини бериши мумкин. Ракеталар нишонларни ажраладиган жанговар қисмлар билан (пўлат стерженьлар булути) зарба беради. Калибри 30 миллиметр бўлган иккита олти стволлик пушка бир дақиқада 5000 марта ўқ отиши жанговар қобилиятни сезиларли даражада кенгайтиради. Зарбани бошқариш тизими фазали панжараси билан интеграциялашган, ҳаво нишонларини ва ўз ракеталарини кузатиб боради, учиш аппаратларининг ҳатто кичик қисмларини ҳам ажратиб туради. Уч радар - оптик, узоқдан аниқлаш (50 километргача) ва нишонни кузатиш - деярли кўр жой йўқ. Агар душман ҳаводан ҳужум қилса, мажмуа кучли ракета қуроллари билан нишонларга ишлай бошлайди - 20 км дистанцияда ва баландлиги 2 метрдан 15 кмгача. Тўпдан 4 кмдан (баландлиги - 0 дан 3 км гача) яқинроққа учиб келган нишон уриб туширилади. Агар нишон ярим тонналик ҳаво бомбаси бўлса, уни "Панцирь" фақат артиллерия билан йўқ қилади.

Кичик кемалар (сувда хажмланиши 500 тоннадан ортиқ бўлган) учун қисқа масофали зенит-ракета мажмуаси етарли бўлади. Бу тизим асосий синфдаги барча  ҳарбий кемаларига мос келади. Кема зарба бериш гуруҳида (КУГ), комплекс коллектив ҳаво мудофаасига бирлаштирилади. Йирик кемаларга бир нечта "Панцирь-МЕ" жанговар модуллари жойлаштирилиши мумкин, уларнинг ҳар бирига қирқта икки поғонали, қаттиқ ёқилғи тезлатгичи ва парчали уриш мосламасилик зенит ракеталари ўрнатилган.

Келажакка назар

Денгиз "Панцирь" тизими ишончли денгиз ҳаво қоплашни стратегик мақсадларини таъминлайди, чунки Одинцово кичик ракета кемасида Калибр-НК зарба бериш комплекси ва 2600 км масофагача учадиган 8 та қанотли ракетаси мавжуд. 22800 лойиҳасининг даҳшатли кичик ракета кемалари 2500 милгача (15 кунлик автономлик) юриш қилиш имкониятига эга. Дарвоқе, "Панцирь-МЕ" ЗРПК тизими денгиз офатларидан жуда яхши ҳимояланган ва унинг модулли тузилиши уни бошқа мамлакатларда қурилган кемаларга ҳам ўрнатишга имкон беради.

Хориждаги машқда илк бор С-400 зенит ракета тизимидан фойдаланилади

Осмонни бошқарган киши денгизда ва қуруқликда жангларда ғалаба қозонади. Замонавий дунёда ишончли ҳавога қарши мудофаа қуроллари – ҳужум қуролларининг (шу жумладан стратегик ядро қуроллари) жанговар барқарорлигининг асосидир. Россия технологиялари ва ушбу соҳадаги ечимлар дунёдаги энг яхши комплекслар ва тизимларни яратишга имкон беради. Ҳатто НАТО мамлакатлари Россиянинг С-300 ҳаво мудофаа тизимларини (Греция) ва С-400 (Туркия) узоқ масофали ҳаво мудофаа тизимини сотиб олишмоқда. Ўрта ва қисқа масофадаги С-350, "Бук", "Тор", "Кинжал", "Оса", "Сосна", "Тунгуска", "Верба" зенит-ракета тизимлари ҳам жуда машҳур.

Шу каби "асбоблар" нинг бундай кенг танлови ҳар қандай мураккаблик ва чуқурликдаги ишончли ҳавога қарши мудофаа тизимини яратишга имкон беради, аммо "Панцирь" келажакка қадам бўлиб, унда ҳар бир комплекс таҳдидларга (сунъий интеллект орқали) мослашувчан тарзда жавоб берилади ва ўзида бир нечта технологик принциплар ва зарар етказувчи қисмларни бирлаштиради.

Уч турдаги радарга эга ракета-пушка конфигурацияси кучайтириш учун очиқ, масалан, дрон ёки сунъий йўлдош орқали назорат қилиш тизими, электромагнит (лазер) шикастлаш воситалари ва бошқалар ҳали кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган тизимлар билан кучайтирилиши мумкин.

"Панцирь-МЕ" ҳавога қарши мудофаа тизимининг серияли ишлаб чиқарилиши Россияда 2017 йил ёзида бошланган. Тез орада комплекс Санкт-Петербургдаги Халқаро денгиз салонида, Defexpo India - 2018, IDEX-2019 қурол кўргазмаларида намойиш этилди ва денгиз кучлари мутахассислари, шу жумладан НАТО мамлакатлари мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

"Панцирь"нинг қуруқликда ҳаракат қилувчи мобил версияси ҳақида батафсил видеолавҳани қуйида томоша қилишингиз мумкин.