Сўнгги 30 йилда собиқ СССРнинг фақат мусулмон республикалари аҳолиси кўпайган

Сўнгги 30 йил ичида собиқ СССРнинг Европа қисмида жойлашган республикалар аҳолиси камайиб Марказий Осиё республикалари ва Озарбайжон аҳолиси кўпайган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Сўнгги 30 йил ичида собиқ СССР республикаларининг аҳолиси атиги 10 миллион кишига кўпайган. Бу ҳақида Миграция агентлигининг матбуот котиби хабар қилмоқда

"1989 йилда собиқ Иттифоқ ҳудуди аҳолиси 286 млн., 2019 йилда эса 296 млн. кишини ташкил этган, яъни 10 млн.га кўпайган", - дейилган хабарда. 

Аҳолиси энг кўп миқдорда камайган республикалар бу - Украина (-18%), Молдова (-38%), Грузия (-31%)  ва Латвия(-28%) бўлиб чиқди. Аҳоли сони ўсиши бўйича эса мутлақ чемпион Ўзбекистон(+67,1%) +14 млн., иккинчи ўринда Тожикистон (+78,6%) +4 млн., учинчи ўринта Туркманистон (+65,6%) +2,2 млн. киши. 

Сўнгги 30 йилда собиқ СССРнинг фақат мусулмон республикалари аҳолиси кўпайган

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги 30 йил ичида собиқ СССРнинг фақат мусулмон республикалари аҳолиси ўсган. Европа қисмида жойлашган республикалар аҳолиси камайиши кузатилган.  

Россия аҳолиси сони деярли ўзгармаган (-0,4%). Бунда албатта собиқ Иттифоқ республикаларидан кўчиб келганлар ва янги қўшилган Қрим аҳолисини ҳам ҳисобга олиш керак.