Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклаш қўллаб-қувватланди

Марказий Осиё давлатлари МОҚ делегациялари "Марказий Осиё ўйинлари"ни қайта тиклашни бир овоздан қўллаб-қувватлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Марказий Осиё давлатлари Миллий ОЛимпия қўмиталарининг раислари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Қозоғистон МОҚ.  

Мажлисда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон делегациялари 2021 йилдан бошлаб “Марказий Осиё ўйинлари” мусобақаларини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқишди.   

Ушбу мусобақлар нафақат спортчилар учун яхши имконият бўлиши, балким Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигини ривожлантириш майдони бўлади деган фикрни учрашувнинг барча аъзолари якдиллик билан тасдиқлашди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Қозоғистон Олимпия қўмитаси таъкидлашича,  2021 йил Янги олимпиада циклида биринчи йил бўлишини ва жамоаларнинг ёзги Олимпиададан кейинги ҳолатини баҳолаш учун яхши имконият эканини қайд этди.

Марказий Осиё давлатлари МОҚ делагациялари яна бир неча саволларга жавоб топишлари керак: Марказий Осиё ўйинларини ҳар неча йилда ўтказиш, унга спортнинг қайси турларини киргизиш ва бошқа масалалар.  

Маълумот учун, Марказий Осиё ўйинлари – 1995 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда ўтказиб келинган. Тошкентда - 1995, 2005 йилларда, Олма-Отада - 1997 йилда, Бишкекда - 1999 йилда, Душанбеда - 2003 йилда.