Тошкентда “Я Бегу” аёллар хайрия марафони ўтказилади

"Я Бегу" марафонидан тушган хайрия маблағлари саратонга чалинган, ногирон болалар операцияси, дори-дармони ва даволанишига сарфланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Тошкентда “Я Бегу” аёллар хайрия марафони ўтказилади, ундан тушган маблағлар саратонга чалинган, ногирон олалар операцияси, дори-даврмони ва даволанишга йўналтирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, марафон жорий йилнинг 14 март куни соат 9:00 дан 13:00 га қадар Юнусобод тумани, Анҳор бўйи, Минор 1-тор кўчаларида ва Анҳор канали бўйлаб ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти, "Эзгу амал" жамоат фонди ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.

Марафон аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш, ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишини ортириш мақсадида ўтказилмоқда.