“Ноябрда пайдо бўлган”: Коронавируснинг тарқалишига оид янги тафсилотлар юзага чиқди

Эндиликда олимлар маълумотлар базасида мавжуд бўлган янги турдаги коронавируснинг 90 ортиқ намуналарини таҳлил қилиб, у Ухандаги бозорга бошқа жойдан тушган деган фикрга келишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Янги турдаги коронавируснинг одамдан одамга юқиши ўтган йилнинг ноябрида ёки декабрь охирида бошланган. Айнан шу тариқа вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалган Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорига келиб қолган. Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги тропик ботаника боғи олимлари шундай хулосага келишди.

Январь ойи охирида Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари юқтиришнинг эҳтимолий манбаларидан бири сифатида вирус тарқалишининг ўчоғи бўлган Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида ноқонуний сотилган кўршапалаклар деб ҳисоблашган эди.

Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Эндиликда олимлар маълумотлар базасида мавжуд бўлган янги турдаги коронавируснинг 90 ортиқ намуналарини таҳлил қилиб, у денгиз маҳсулотлари бозорига бошқа жойдан тушгани, сўнгра ҳам бозорнинг ўзида, ҳам унинг ташқарисида тарқалганини аниқлашди.

Бозорда биринчи касалланган киши 15 декабрда пайдо бўлган. Олимларнинг фикрича, шартли “илк бемор”, афтидан, вирусни бундан бир неча ҳафта илгари юқтириб олган. Ёмон санитария шароитлари ва одамлар гавжумлиги туфайли бозор касаллик ўчоғига айланган.

Шундай қилиб, тадқиқот маълумотларига кўра, вируснинг одамдан одамга юқиши, эҳтимол, ўтган йилнинг ноябрь охири декабрь бошида бошланган. Кейин эса Ухандаги денгиз маҳсулотларига бозорига етиб келгандан сўнг авж олган.

Олимлар таҳлил қилинган коронавирус геномларининг аксарияти бир хил юқтириш манбасига эканлигига эътибор қаратишган, беморлар Уханда ўзлари касалланишган, ёки бу шаҳардан бўлганлардан вирусни юқтириб олишган.

COVID-2019

Хитойда номаълум пневмониянинг авж олиши ўтган йилнинг охирида бошланган эди. 2020 йил 23 февраль ҳолатига кўра уни юқтирганлар сони 78 минг кишидан ошган. COVID-2019дан вафот этганлар сони 2465 кишини ташкил қилган. 23221 киши эса тузалиб кетишга муваффақ бўлган.