Истанбул шаҳридаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл қурбон бўлди

Бош консулхона зарурат туғилганда фуқаронинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Истанбул шаҳридаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди.

Қорақалпоғистондаги мудҳиш ЙТҲ тўрт кишининг умрига зомин бўлди

ТИВ мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотга таняниб хабар қилишича,  ҳодиса 21-февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган.

Бош консулхона зарурат туғилганда фуқаронинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган.Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.