Афғон можаросида 10 йил ичида қанча инсон қурбон бўлган - БМТ баёноти

МООНСА 2009 йилда тизимли ҳисоб-китобни бошлаган вақтдан бошлаб, фуқаролар орасида 100 мингдан зиёд қурбонларни қайд этди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. БМТнинг Афғонистонга қатъий кўмак миссияси ҳисоб китобларига кўра, сўнгги ўн йилда афғон можароси давомида 100 мингдан зиёд одам жароҳат олди ёки ҳалок бўлди.

Толиблар АҚШ Афғонистоннинг урушдан кейинги ривожланишида иштирок этишига рози

2019 йилда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 10 мингдан ошиб кетди, дейилади ташкилот баёнотида.

Ундан сал олдин АҚШ Давлат департаменти Давлат котиби Майк Помпео номидан АҚШ 29 февраль куни "Толибон" билан битим имзолашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. Tolo News телеканали толибларга ҳавола қилган ҳолда, "Толибон" ҳаракати 29 февраль куни битим имзоланиши ҳақидаги хабарни тасдиқлагани тўғрисида хабар қилди.

Битим жумадан шанбага ўтар кечаси кучга кирди.

"МООНСА 2009 йилда тизимли ҳисоб-китобни бошлаган вақтдан бошлаб, фуқаролар орасида 100 мингдан зиёд қурбонларни қайд этди, 35 минг ўлдирилганлар ва 65 минг нафар жароҳатлар, шулар жумласидан. Аммо можаро таъсир даражаси рақамлар доирасидан чиқмоқда, чунки бу ерда алоҳида одамлар, оилалар ва ҳамжамиятга узоқ вақт давомида кенг миқёсда етказилган жисмоний, руҳий, ижтимоий ва иқтисодий зарар ҳисобга олинган", - дейилади МООНСА баёнотида.

Афғонистон президенти сайловида "Янги афғон патриотлари" ғолиб чиқди - эксперт

Таъкидланишича, 2019 йил давомида Миссия томонидан тинч аҳоли ўртасида 10392та қуролланган можаро қурбонлари қайд этилган. Шулар орасида 3403 ўлдирилган ва 6989 нафари жароҳат олган. Бу рақамлар 2018 йилги кўрсаткичдан 5%га кам, у вақтда можаро қурбонларининг умумий сони 10994 нафарни ташкил этган. Шу билан бирга, ҳозирги маълумотлар "2013 йилдан буён тинч аҳоли ўртасида қайд этилган умумий қурбонлар даражасининг энг паст кўрсаткичини ташкил қилади".

"ИШИД ҳаракатлари туфайли тинч аҳоли ўртасида йўқотишлар сони қисқарган. Аҳоли ўртасида бошқа томонлар фаолияти туфайли, айниқса, "Толибон" ҳаракати ва халқаро қуролланган кучлар туфайли қурбонлар сони кўпайган", - дейилади докладда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет "жанг қилаётган томонлар бомбалар, ўқ отишлар, ракета ва қўлбола миналар портлаши туфайли аёллар, эркаклар ва қизлар ўлимининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришлари керак", дея баёнот қилди.