Ўзбекистонда инсультни даволашда Россия аппаратидан фойдаланилади

Шифокор таъкилдашича, бу Ғарб аналогларидан фарқли ўлароқ, айнан Россия ишланмаси инсультни даволашда "олдинга қадам босиш, беморларга яна ҳам самаралироқ ёрдам кўрсатишга имкон беради".
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар бутун мамлакат бўйлаб инсультни даволашда Россия аппаратидан фойдаланиш таклиф қилинди.

Немис онкологи саратонга қарши курашнинг энг самарали усулни айтди

"Калашников" концерни томонидан ишлаб чиқарилган VIRSAR АТГ–01 Россия терапевтик гипотермия аппаратини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

“Ушбу қурилма одамни нафақат ҳаётини, балки ақл-идрокини ҳам сақлаб қолиши мумкин,” - дейди Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нейрохирургия реанимацияси бўлими бошлиғи Хуршид Хамиджанович Дадаев.

Шифокор таъкидлашича, бу Ғарб аналогларидан фарқли ўлароқ, айнан Россия қурилмаси инсультни даволашда "олдинга қадам босиш, беморларга яна ҳам самаралироқ ёрдам кўрсатишга имкон беради".

VIRSAR АТГ–01 ишлаш тамойили - мияни тананинг умумий совишини ривожлантирмасдан камида 29 ° C гача бўлган ҳароратгача бошқаришга асосланган. Шлем-криоаппликатор ёрдамида совутилади. Қурилма мия ярми пўстлоғи ҳароратини 1,5-2 ° С гача, давомийлиги 8 соатдан ортиқлигида - 4-6 °С га туширишга имкон беради.

Совуқ шикастланиш ўчоғига бевосита таъсир қилади, нейронларнинг метаболизмини пасайтиради, ҳужайра мембраналарининг мустаҳкамлигини оширади, уларнинг кислородга бўлган эҳтиёжини камайтиради. Натижада, бу уларни ҳаётга лаёқатлилигини янада оширади, миядаги қайтариладиган ўзгаришлар жараёнини сезиларли узайтиради ва шунингдек беморнинг нажот топиш имкониятини сезиларли даражада оширади.