Коронавирусга қарши вакцина қачон синовдан ўтказилади?

Хитойлик мутахассислар коронавирусга қарши вакцина қачон синовдан ўтказиш бошланишини маълум қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Хитойда коронавирусга қарши вакцинани клиник синовлари апрел ойининг охиридан бошланади. Бу ҳақда Хитой Фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Сюй Наньпин маълум қилди.

Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри

Унинг сўзларига кўра, препарат тайёрлаш ишлари бошқа давлатлар билан бир вақтда амалга оширилмоқда.

Хитой Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси ўринбосари Цзэн Исин таъкидлашича, Хитой томонидан яратилган баъзи вакциналар ҳайвонларда синовдан ўтказила бошланган.

У таъкидлашича, вакцинани яратиш жуда мураккаб, кўп вақт талаб этади ва Covid-19 мутлақо янги касаллик эканлигини инобатга олиб, уни яратиш жараёнида кўплаб ноаниқ омиллар пайдо бўлади.

Цзэн Исиннинг сўзларига кўра, мутахассислар фаол бирикмаларни аниқлашлари керак, биринчи навбатда вируснинг мос штаммини танлашлари керак. Кейинчалик, ишлаб чиқариш технологияси ва сифатини назорат қилинади, бир қатор синовларни, шу жумладан ҳайвонларни синовдан ўтказилади, хавфсизлик экспертизасини ўтказилади ва шундан кейингина клиник синовларига ўтиш мумкин.

Пайшанба куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, уч ҳафтадан сўнг янги турдаги коронавирус учун иккита дори синовларининг натижаларини кутаётганини эълон қилди. Бир тестда иккита ОИВ дориси, лопинавир ва ритонавирнинг комбинацияси синовдан ўтказилади, иккинчисида ремдисивир препарати ўрганилмоқда.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей) Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ бу касалликни халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олди ва бу касалликка расмий ном - COVID-19 берди.

21 февраль ҳолатига Хитойда 75 мингдан ортиқ киши бу вирус билан касалланган, 2 236 киши вафот этди, 18,2 минг киши даволанишга муваффақ бўлган.