Эксперт янги авиаташувчиларни қандай жалб қилиш мумкинлигини айтди

Мониторинг, таҳлил ва прогнозлаш илмий маркази директори, МДТУ профессори Александр Фридлянд йўловчи ташиш ёки юк ҳажмини ошириш учун авиакомпанияларга имтиёз ва чегирмалар бериш бўйича Россия тажрибаси ҳақида гапирди.
Sputnik

Ўзбекистонда авиабозор ривожланиши давлат даражасида давом этмоқда. Янги компанияларни ташкил этиш билан бир қаторда, хорижий ташувчиларни, шу жумладан чартер парвозларига ихтисослашган компанияларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистон 300 ўринга мўлжалланган самолёт билан йўловчилар ташилган тақдирда, мавсумга қараб 6 мингдан 15 минг долларгача қоплаб беради.

Россиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, компанияларни мамлакатнинг авиация бозорига жалб қилишнинг шунга ўхшаш амалиёти РФда ҳам амалга оширилади, аммо чегирмаларни аэропортлар ўзлари тақдим қилмоқдалар.

"Россияда бу кўпроқ авиакомпаниялар ёки йўловчиларни жалб қилишдан манфаатдор бўлган аэропортлар орқали ишлайди, шунинг учун шундай ички ҳужжат ишлаб чиқилмоқда-ки, бунда, мисол учун, маълум учиш массаси бўлган бортлар учун чегирмаларни таъминланиши назарда тутилади. 300 ўринли параметр - вариантлардан биридир, лекин бир вақтнинг ўзида шунча йўловчиларни олиб кела оладиган самолётлар кўп эмас. Бу техник нозик фарқларни аниқлаштириб олиш керак", - деди Фридлянд.

Sputnik Ўзбекистон подкастида мутахассиснинг батафсил изоҳини тинглашингиз мумкин.

Эксперт янги авиаташувчиларни қандай жалб қилиш мумкинлигини айтди