Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи – энг қизиқарли суратлар

Sputnik

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюришди.

Давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирада учрашувларни ўтказишди. Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки мамлакат вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 2017 йил октябр якунида Туркияга ташриф буюрганди, Эрдоған эса Ўзбекистонга 2018 йил апрел ойида келган.

1 / 20
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси 19 февраль куни Туркияга ташриф буюришди.
2 / 20
"Эсонбуға" халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.
3 / 20
Таъкидлаб ўтиш керакки, бу Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширилган иккинчи ташриф. Бундан олдин давлат раҳбари Туркияга 2017 йил октябрда ташрифи буюрган.
4 / 20
Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.
5 / 20
Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.
6 / 20
Туркия Республикаси президенти саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
7 / 20
Эрдоған 2018 йил апрелда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
8 / 20
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
9 / 20
Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ўтказилди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
10 / 20
Расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди.
11 / 20
Президент Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
12 / 20
Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
13 / 20
Учрашувда икки мамлакат вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
14 / 20
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
15 / 20
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
16 / 20
Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросими.
17 / 20
Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган “Усмон Мусҳафи”нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур “Маснавий” асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг “Касалликлар тарихи” асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, “Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги тасвирий нусхалари” номли китоб-альбом, Юнус Эмро шеърларининг ўзбек тилига таржимаси жамланган “Ўлмас кўнгул” деб номланган китобларни кутубхонага туҳфа қилди.
18 / 20
Мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
19 / 20
Шавкат Мирзиёевни "Эсонбуға" аэропортида Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди.
20 / 20
Шавкат Мирзиёевни "Эсонбуға" аэропортида Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди.