Яна бир хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди

Мазкур агентлик фуқароларни Германия, Чехия, Литва давлатларига ишга жойлаш учун улардан 50 минг доллардан зиёд пул олган, бироқ шартнома шартларини бажармаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. “International Experience xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Human” агентлигидан жабр кўрганларга зарарларни қоплаб бериш жараёни бошланди

Маълум бўлишича, ушбу агентлик фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушган. Мазкур агентлик фуқароларни Германия, Чехия, Литва давлатларига ишга жойлаш учун улардан 50 минг АҚШ долларидан зиёд пул олган, бироқ шартнома шартларини бажармаган.

Шу муносабат билан, тегишли Низомга мувофиқ “International Experience xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензиясининг амал қилиши 10 иш куни муддатига тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган.